Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бора органик пахта етиштириш самарали кечди
Маълумки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳукумат томонидан экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда “TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” МЧЖ ҲК Чиноз кластери томонидан Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба органик пахта етиштирилди.
Ушбу органик пахта экологик тоза маҳсулот бўлганлиги сабабли, ушбу маҳсулотни жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имкони пайдо бўлади.





“TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” МЧЖ ҲК томонидан етиштирилган ушбу маҳсулотнинг сифат даражасини аниқлаш мақсадида Болгариядан ташриф буюрган “CONTROL UNION” ташкилоти инспектор-аудитори Екатерина Томева маҳсулотга юқори баҳо бериб, ушбу маҳсулотдан нафақат олий навли тола, балки чигитидан экологик тоза пахта ёғи олиниши мумкинлигини қайд этди. Экспертнинг сўзларига кўра, маҳсулот жаҳон ва Европа бозорида рақобатбардош бўлиб, сифат бўйича бозордаги нархи бир ярим баробар қўшимча қийматга эга.





Шу билан бирга, Екатерина Томева юртимизда етиштирилган органик пахта жаҳон ва Европа бозорига чиқиши учун сертификат олишига ишончи комил эканлигини таъкидлади ва ўзи билан бирга пахта намунасидан олиб кетди.


Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:49 / 10.12.2025
Ўзбекистонда пахта, ғалла ва шоли етиштиришда юқори натижалар қайд этилди
11:02 / 10.12.2025
Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик оширилади: президент қарори қабул қилинди
08:41 / 10.12.2025
Пахта хомашёсининг ҳар тоннасига 1 млн сўм субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди
01:25 / 07.11.2025