Жаҳон | 17:10 / 24.09.2019
11994
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ҳукумати Руҳонийнинг Нью-Йоркда ҳаракатланишини чеклаб қўйди
АҚШ ҳукумати Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг БМТ бош ассамблеяси ўтказилиши даврида Нью-Йоркда ҳаракатланиш имкониятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Руҳоний БМТнинг Манхэттенда жойлашган бош қароргоҳини ўзи мустақил тарк этолмайди. Бундан ташқари, Эрон президенти меҳмонхонада яшаш учун махсус рухсатнома олган.
Аввалроқ IRNA агентлиги Руҳоний делегацияси аъзоларининг учдан бир қисми БМТ бош ассамблеясига келиш учун АҚШ визасини ололмаганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024