16:00 / 24.09.2019
0
3746

Британия Олий суди парламент иши тўхтатиб қўйилишини ноқонуний деб топди

Фото: REUTERS / UK Parliament/Jessica Taylor

Буюк Британия Олий суди бош вазир Борис Жонсон томонидан илгари сурилган парламент иши тўхтатиб қўйилишини ноқонуний деб топди.

Мазкур иш бўйича тингловлар уч кун давом этди. Мазкур қарор бош вазирнинг обрўсига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон парламент ишини 10 сентябрдан 14 октябргача тўхтатиб қўйиш учун қироличанинг розилигини олган эди. 

Аксарият парламентчилар Жонсонни мамлакатни 31 октябрда ЕИдан келишувсиз олиб чиқишга уринишда ҳамда парламент ишини тўхтатиб қўйиш учун қироличанинг розилиги олиш мақсадида ёлғон ахборот беришда айблаганди. 

Олий суд уларнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top