Давлат солиқ қўмитаси раисига яна бир янги ўринбосар тайинланди

Фазлиддин Умаров / Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, Ф.Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.
У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.
Фазлиддин Умаров 2017 йилдан шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан олдин, Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

17:52 / 17.02.2022
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди

11:00 / 10.06.2021
«Кафка ҳам хижолат!» — Янгийўл тумани солиқ инспекцияси мантиқсизлик билан қуролланиб, фермерларни «ўлдирмоқчи»

11:53 / 25.05.2021
Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

11:02 / 15.01.2021