Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
Божхона органлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро С.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахснинг ёнида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 10 660 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
08:34 / 22.05.2026