Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди
Бугун, 25 сентябрь кунидан бошлаб, Андижондан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига микроавтобуслар қатнай бошлади.
Андижон автотураргоҳида мазкур йўналишнинг очилиши муносабати билан тадбир ўтказилиб, унда икки қўшни вилоят мутасаддилари қатнашдилар. Шундан сўнг жамоат транспортининг биринчи рейси Андижондан Ўш томон йўлга чиқди.
Йўналиш бўйича Қирғизистон томонидан 6та, Ўзбекистон томонидан 6та, жами 12та янги, замонавий барча қулайликларга эга микроавтобуслар иш олиб боради. Ҳар икки давлат чегара ва божхона постлари томонидан жамоат транспортининг тез фурсатларда ўтиши учун “яшил йўлак” ташкил этишга келишилган.
“Микроавтобусларнинг фақат кундуз куни эмас, балки сутка давомида йўловчиларга хизмат қилади. Йўлкира ҳақи 10 минг сўм. Ҳисоб китобларимизга кўра, кунига 2 минг нафар йўловчини ташилади”, - дейди Андижон вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов.









Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026