Жаҳон | 21:45 / 25.09.2019
13898
1 дақиқада ўқилади
Бурж Халифа биносида БААнинг биринчи фазогири тасвири пайдо бўлди
Дубайдаги Бурж Халифа биносида чоршанба куни «Союз МС-15» кемасида коинотга парвоз қилган бирлашган араб амирликларилик илк фазогир Ҳазза ал-Мансурийнинг тасвири пайдо бўлди.
Бинонинг ижтимоий тармоқдаги видеоблогида мазкур ҳолат тасвирланган лавҳа жойлаштирилди.
«Союз» парвозини Дубай валиаҳд шаҳзодаси амирлик мактаб ўқувчилари билан биргаликда кузатди.
Ал-Мансурий кемада 100 кмлик баландликдан ўтиб, илк БААлик фазогирга айланди. Халқаро таснифлашга кўра, коинотнинг 100 км баландликдаги шартли чегарасидан юқорироқ кўтарилган инсон фазогир ёки астронавт деб ҳисобланиши мумкин.
Ўзини «араб Гагарини» деб атаётган ал-Мансурий ХКСда 8 кун қолиб, 3 октябрда Ерга қайтади.
Мавзуга оид
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
21:50 / 03.10.2019
Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси БААлик илк фазогирни Ерга қайтгани билан табриклади
20:01 / 03.10.2019
БААлик илк фазогир Ерга қайтди
07:32 / 26.09.2019