Жамият | 19:51 / 25.09.2019
12646
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Тасанно-2019» халқаро миллий таомлар фестивали ўтказилди (фото)

24 сентябрь куни Тошкентдаги Lotte City Hottel Tashkent Palace меҳмонхонасида «Тасанно-2019» халқаро миллий таомлар  ва маданиятлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фестивалда турли халқларнинг миллий таомлари, маданият ва санъат намуналари намойиш қилинган.

«Ўзбекистонда миллатлараро тинчликни таъминлашда бу каби фестивалларни ўрни катта. Сабаби, турли миллат вакиллари томонидан бир-бирининг урф-одатларини ўрганиш, маданияти ва санъати билан танишиш улар ўртасида ўзаро ҳурматнинг ошишига ҳам хизмат қилади.

Эътибор берган бўлсангиз, фестивалда турли миллат вакиллари худди бир оила вакилларидек, хурсандчилик билан иштирок этмоқда», дейди Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ғайрат Шукуров.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Фестиваль якунида ҳакамлар ҳайъати иштирокчи давлат элчихоналари томонидан қилинган кўргазмаларни баҳолади. Унга кўра, Хитой элчихонаси 3-ўрин, Исроил элчихонаси 2-ўрин, Латвия элчихонаси 1-ўрин ва Индонезия элчихонаси фестиваль ғолиби сифатида Гран-прига сазовор бўлди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»

Маълумот учун, «Тасанно» халқаро миллий таомлар  ва маданиятлар фестивали 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Мавзуга оид