Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Гувоҳномани бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай талабгор ёки адвокат ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади;
гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш ҳудудий адлия органи томонидан 2 кунлик муддатда амалга оширилади, гувоҳнома ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан имзоланади;
гувоҳноманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда 3 иш кунида Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёзма равишда хабардор қилинади.
Адвокат хабарнома олинган пайтдан эътиборан Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.
Адвокат мақоми билан боғлиқ маълумотлар адвокатларнинг давлат реестрларига киритилади.
Гувоҳнома республиканинг бутун ҳудудида амал қилади ва амал қилиш муддати чекланмайди.
Мавзуга оид
09:15 / 17.04.2026
Қозоғистон энди қозоқ тилини яхши билмайдиганларга доимий яшаш гувоҳномасини бермайди
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025