18:33 / 27.09.2019
0
12117

Huawei АҚШ маҳсулотларига тобеликдан қутулди

Фото: Wang Gang / Globallookpress.com

Хитойнинг Huawei компанияси АҚШда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан фойдаланмасдан 5G базавий станцияларини барпо эта олганини ва янаги ойдан оммавий ишлаб чиқаришни бошлашини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Компания асосчиси ва президенти Жэнь Чжэнфэй Huawei август ва сентябрда муваффақиятли синовлар ўтказганини ва Америкада ишлаб чиқарилган беш мингга яқин бутловчи қисмлар алмаштирилганини маълум қилди.

Компания келаси йили телекоммуникация қурилмалари сотишдан келадиган даромад 2,5 мартага ошишини кутмоқда.

АҚШ шу йилнинг майида Huawei компаниясига қарши санкциялар киритганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top