Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг 160та шаҳрида мактаб ўқувчилари намойишлар ўтказмоқда
Италиялик мактаб ўқувчилари швециялик Грета Тунбергнинг "Жума келажак учун" экологик ташаббуси доирасида митинг ва намойишлар ўтказмоқда, акция мамлакатнинг 160та шаҳрида ўтказилмоқда. Бу ҳақда мазкур акция ташкилотчилари хабар берди.
Италия пойтахтида мактаб ўқувчилари ва талабалар Республика майдонига йиғилишди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, экологик намойишларда 200 мингга яқин ўқувчи ва талабалар иштирок этмоқда.
Бутун Италия бўйича эса миллиондан ортиқ киши қатнашаётганлиги хабар қилинмоқда.
Италияда шу йилнинг 15 марти ва 24 майида ҳам худди шундай акциялар бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026