Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепцияси тасдиқланади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган муддатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган муддатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепцияси тасдиқланиши мумкин.
Қайд этилишича, ўрмон хўжалигини юритишнинг энг янги технологияларини таҳлил қилиш асосида ўрмон хўжалиги ва ўрмон тайёрлаш машиналари тизимининг структураси асослаб берилди ва тавсия этилади. Уни татбиқ этиш Ўзбекистон ўрмон хўжаликларида ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва энерго-ресурсларни тежаш имконини беради.
Ўрмон хўжалигини интенсивлаштириш, ўрмон экинларини етиштириш ва ёғоч тайёрлаш бўйича рационал технологиялар асосида ўрмон хўжалиги юритишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаштириш кабиларни кўзда тутади. Биринчи навбатда, бу концепция ўрмон хўжалиги учун машиналар тизимини ривожлантириш, ўрмон ресурсларини тиклашни тезлаштиришга ва ўрмон хўжалиги тадбирларини ўтказишни жадаллаштириш йўли билан маҳсулдорликни оширишга, айни пайтда меҳнат харажатини комплексли механизациялаштиришни қўллаш йўли билан камайтиришга йўналтирилган.
Ўзбекистон ўрмон хўжаликларини барқарор ривожлантириш учун машиналар тизимини келгусида ривожлантириш концепцияси мамлакатнинг баланслаштирилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши умумий стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади ва ўрмон хўжалиги ишларини механизациялаштириш учун машиналар тизимини ривожлантиришни назарда тутади. Концепция ўрмончилик тармоғи учун машинасозликни ривожлантириш дастурини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади ҳамда у ўрмон машиналари технологик моделлар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш ишларига қаратилган.
Натижада ўрмончилик соҳасини сердаромадлигини оширилиши ҳисобига хўжаликларнинг моддий-техник базаси ривожлантирилади, ўрмон фонди ерларида ўрмон барпо этиш ишлари жадаллашади, ўрмондан қўшимча фойдаланишда маҳсулот турлари ва уларнинг етиштириш ҳажмлари ошади, соҳада амалга ошириладиган тадбирларга илмий ёндашиш ортади, чўлланиш ва тупроқ, сув ҳамда шамол эррозиясига қарши курашиш фаоллашади, экотуризм ва овчилик соҳаси самарадорлиги ошади, дориворчилик ривожланади, ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ошади ҳамда уларнинг ижтимоий кўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
17:48 / 26.12.2025
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
18:45 / 16.10.2025
Россияда 2026-2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди
18:08 / 10.10.2025