Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ваколатлари аниқ белгиланади
2019 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар давлат ва жамият қурилишининг муҳим соҳалари, фуқароларнинг қонуний манфаатларига қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.
Йиғилишида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Депутатлар томонидан таъкидлаб ўтилганидек, лойиҳани қабул қилиш орқали Ҳукуматнинг инвестиция, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, ташқи сиёсий фаолият, ахборот технологиялари, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланади.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзига бириктирилган аниқ соҳа ва тармоқлар учун жавобгарлиги ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тартибга солинмоқда. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда фракция депутатлари лойиҳани маромига етказиш ва тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга қаратилган қатор таклифлари инобатга олингани алоҳида айтиб ўтилди. Ушбу таклифлар мамлакатда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда хамда Ҳукумат фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан шакллантирилди.
Таъкидланганидек, фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасида ўз аксини топган Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатларини белгилаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар, Ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби ҳамда бошқа қатор нормаларни маромига етказишда ҳам кўплаб таклифлари инобатга олинган.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
15:26 / 18.02.2026