Жаҳон | 22:37 / 29.09.2019
10392
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазирига импичмент хавф солмоқда

Британия парламенти 30 сентябрда бош вазир Борис Жонсонга нисбатан импичмент бошлаш имкониятини муҳокама қилади. 

The Times нашрининг ёзишича, бу таклифни лейбористик ва либерал-демократик партиялар кўриб чиқади. Бунга Жонсоннинг парламент ишини тўхтатиб қўйиш қарори ноқонуний бўлгани борасидаги Олий суднинг қарори сабаб бўлган. 

Агарда парламентнинг қуйи палатаси ушбу ташаббусга овоз берса, Жонсонга нисбатан суд иши бошланади.

Британия парламенти 25 сентябрда Жонсон томонидан тўхтатиб қўйилгандан кейин яна фаолият юрита бошлади. Британия ҳукумати раҳбари депутатларда Brexit’дан олдин Европа иттифоқи билан келишувни муҳокама қилишга вақтлари камроқ бўлиши учун уларни 9 сентябрдан 14 октябргача ишдан озод этишни таклиф қилган.

Мавзуга оид