Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жак Ширак Париждаги қабристонда дафн этилди
Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак Париждаги Монпарнас қабристонида дафн этилди.
Дафн маросими марҳумнинг яқинларигина иштирокида ўтган. Ширак 2016 йилда вафот этган қизи Лоранс ёнига дафн этилган.
30 сентябрь Францияда Ширакнинг вафоти муносабати билан мотам куни деб эълон қилинганди. Шу муносабат билан ҳукумат биноларида байроқлар тушириб қўйилган.
Шунингдек, маҳаллий вақт билан соат 15.00да Ширак хотирасига мамлакатнинг давлат муассасалари ва мактабларда бир дақиқалик сукут сақланган.
Сен-Сюльпис черковида Ширак ҳақига ибодат бўлиб ўтган. Маросимда Франция президенти Эммануэль Макрон ва ўнлаб давлатлар етакчилари иштирок этган.
Ширак 26 сентябрда 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 1995 йилдан 2007 йилгача президент лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
10:10 / 18.05.2026
Эпштейн иши бўйича янги қурбонлар кўрсатма бермоқда
14:52 / 19.02.2026