19:37 / 01.10.2019
0
3617

«Савдогарбанк» устоз ва мураббийларни қутлайди

Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки жамоаси мамлакатимизнинг ўқитувчи ва мураббийларини Устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этади!

Жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ва эртанги тақдири бугунги ёшларимизнинг қанчалик етук билим ва юксак маънавият эгаси бўлиб камолга етишига чамбарчас боғлиқдир. Бу шарафли ва масъулиятли вазифага юртимиздаги минглаб жонкуяр, фидойи устоз-мураббийларнинг фаолияти орқали эришилади.

«Савдогар» банки жамоаси ушбу қутлуғ айёмда фарзандларимизга таълим-тарбия, билим бераётган ўқитувчи ва устозларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, уларнинг машаққатли фаолиятида ютуқлар ёр бўлишини тилайди.

Миллий анъаналаримиз давомчилари ва мамлакатимиз тараққиётининг эртанги бунёдкорларини вояга етказаётган устоз-мураббийларга доимо таъзимдамиз.

Меҳнатларингиз ва шогирдларингиз камолини кўринг, азиз устозлар!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top