Жаҳон | 23:13 / 02.10.2019
22343
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда икки юқори лавозимли амалдор ўртасида отишма юз берди

Афғонистоннинг Баглан вилоятида вилоят кенгаши раиси ўринбосари ва Пули-Хумри шаҳри полицияси бошлиғи ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлигида хабар берилди.

Оқибатда икки амалдор яраланган, полиция бошлиғининг укаси ҳалок бўлган. Воқеа 2 октябрда маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида юз берган.

Ички ишлар вазирлиги воқеани тергов қилиш учун вилоятга ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигида махсус комиссия жўнатган. 

Мавзуга оид