Жаҳон | 00:45 / 02.10.2019
4692
1 дақиқада ўқилади

Британияда тошқинлар туфайли минглаб оилалар эвакуация қилинди

Фото: BBC

Британияда минглаб уйлар тошқинлар туфайли эвакуация қилинди, баъзи ҳудудларда кучли ёмғирлар сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар берди.

Мэн оролидаги Лаксли қишлоғи дарё ўзанидан тошиб, кўчаларни сув босгандан сўнг ташқи дунёдан ажраб қолди. Кўп уйлар вайрон бўлган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф йўқ.

Бундан ташқари, Англия, Уэльс ва Шотландиянинг айрим ҳудудлари сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Корнуолл шаҳрида бир қатор соҳилбўйи ҳудудлари, Норфолк ғарбида эса уч мингга яқин оила эвакуация қилинди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид