Ўзбекистон | 12:16 / 02.10.2019
15026
1 дақиқада ўқилади

Норбоева Россияни Ўзбекистоннинг энг содиқ ва ишончли дўсти деб атади 

Фото: KUN.UZ

Россия Ўзбекистон учун энг содиқ ва ишончли дўстдир. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

«Россия биз учун энг содиқ ва ишончли дўстдир. Россия Федерацияси Ўзбекистон билан стратегик муносабатларга катта аҳамият беришини биламиз. Мамлакатимизда Россиянинг ютуқлари, унинг глобал миқёсдаги роли ва аҳамияти мустаҳкамланишидан чин дилдан хурсанд бўлишади», - деди у Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувда.

«Бизнинг муносабатларимиз бошқа мамлакатлар учун намуна ҳисобланади», - дея қайд этиб ўтди Норбоева.

1 октябрь куни Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. Бугун, шунингдек, Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерацияси Федерал йиғини Федерациялар кенгашининг ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид