АҚШ Европа Иттифоқи товарларига бож тўловлари киритмоқда
Вашингтон Жаҳон савдо ташкилотининг АҚШ Европада ишлаб чиқарилган товарларга бож кирита олиши ҳақидаги қароридан кейин уларга 18 октябрдан бир қатор божлар киритмоқда.
Хусусан, АҚШ Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган самолётларга 10 фоизлик, бошқа маҳсулотлар, жумладан саноат ва қишлоқ хўжалиги товарларига 25 фоизлик бож киритмоқда.
АҚШ савдо вазирлиги ходимининг таъкидлашича, ЖСТнинг қарори Вашингтонга 100 фоизлик бож киритиш ҳуқуқини беради. Аммо АҚШ Европа Иттифоқи билан авиация соҳасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишни истаётгани сабабли бундай кескин чораларга бормаган.
АҚШ божлар остига тушувчи товарлар рўйхатини кейинроқ эълон қилиши кутилмоқда.
ЖСТ 2 октябрда Европа Иттифоқи томонидан Airbus SE авиасозлик концерни ноқонуний молиялаштирилганига жавобан АҚШга Европанинг 7,5 млрд долларлик товарларига божлар киритишга рухсат берган.
Таъкидланишича, ЖСТнинг бу қарори АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг савдо урушида янги фронтни очади.
Европа Иттифоқи ўз навбатида Вашингтонгни Boeing’ни молиялаштиришда айблаб, бу борадаги баҳс ЖСТда 15 йилдан бери давом этиб келади.
ЖСТнинг қароридан кейин Еврокомиссия вакили Сесилия Мальмстрём АҚШ Европа Иттифоқига нисбатан савдо чоралари кўрса, Европа Иттифоқи ҳам жавоб чоралари кўришини айтган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024