Жамият | 11:11 / 03.10.2019
12271
1 дақиқада ўқилади

Наманганда паррандачилик фабрикаси ёниб кетди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 2 октябрь куни соат 00:38да Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли паррандачилик фабрика биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 10 дақиқада етиб борган. Ёнғин соат 00:52да ўраб олиниб, соат 01:22да бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида паррандачилик фабрикасининг 70 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан фабриканинг 250 кв. метр майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид