Ўзбекистон | 14:14 / 03.10.2019
3548
2 дақиқада ўқилади

Тез бузиладиган маҳсулотларга сертификатлар бир кунда расмийлаштирилади

Фото: Fotolia

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, олиб қўйилган маҳсулот мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса, мувофиқлик сертификати эса мавжуд бўлмаса – олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси сертификатлашни ўтказиш ва сертификат олиш учун буюртма беради.
 
Киритилган тузатишлар билан сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддатлари белгиланди:

• тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан – зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб 1 кун;
• бошқа турдаги мол-мулкларга нисбатан – қонун ҳужжатларига мувофиқ (транспорт воситаларидан ташқари) 3 иш кунидан ошмаган муддатда.
 
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларида савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.
 
Ҳужжат 28.09.2019 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид