Марказий банк устав капиталини 1 триллион сўмгача ошириш мўлжалланмоқда
Шу кунларда жойларда сенаторлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган тадбирларда янги қонунлар муҳокама этилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилинди.
Тадбирда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун ҳақида сўз юритилар экан, ҳужжат 12 боб ва 83 та моддадан иборат эканлиги қайд этилди. Янги Қонунга кўра банк фаолияти билан шуғулланиш учун банкларнинг устав капитали энг кам миқдори 100 млрд. сўм миқдорида белгиланган. Ҳужжатга мувофиқ банк тузиш учун дастлабки рухсатнома бериш, инвесторлар томонидан Марказий банк розилигисиз банклар акцияларини сотиб олиш тартиби такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, банк ходимларининг одоб қоидаларига риоя қилишини таъминлаш бўйича чоралар ҳам кўзда тутилган.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун 11 та боб ва 72 та моддадан иборат бўлиб, унда Марказий банк ваколатлари тартибга солинмоқда. Ушбу молия муассасаси устав капиталини амалдаги 2 млрд. сўмдан 1 триллион сўмгача ошириш назарда тутилган.
Қонун билан аудит ўтказиш тартиби такомилига етказилмоқда. Хусусан, Марказий банк фаолиятининг ички ва ташқи аудитини ўтказиш белгиланяпти. Унга кўра ички аудит тегишли хизмат томонидан йилига камида бир маротаба, ташқи аудит эса ҳар йили мустақил аудиторлик ташкилотлари томонидан халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
15:01 / 05.11.2024