Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Қонунга мувофиқ, омбудсман илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонун имзоланди. Қонун омбудсман фаолиятини тартибга солади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.
Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:
- қонунийлик;
- мустақиллик;
- адолатлилик;
- инсонпарварлик;
- камситишга йўл қўймаслик;
- холислик;
- очиқлик.
Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.
Қонун билан омбудсман Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, 2021 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимида Феруза Эшматова фаолият юритиб келмоқда. У 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.
2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Теҳронда Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми ўтказилди
Ўзбекистон | 21:05
-
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
Ўзбекистон | 20:56
-
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
Жаҳон | 20:43
-
Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди
Ўзбекистон | 19:47
Мавзуга оид

13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

12:17 / 26.03.2025