Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ситроен»даги ноқонуний сафар якунига етди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилишига қарши кураш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, фуқаро А.К. бошқарувидаги “Ситроен С-5” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автомашинанинг ҳужжатлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, қўшни мамлакатдан олиб кирилган автотранспорт воситасини олиб чиқиб кетиш бўйича мажбуриятнома муддати 22 кун аввал тугаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда жами 4 миллион сўмдан ортиқ тўлов ундирилиши лозимлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликка кўра, хорижий фуқаролар томонидан чет давлатда рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларини мамлакатимиз ҳудудида 1 календарь йил мобайнида 90 кунгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод этилган ҳолда фойдаланишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026