Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда таълим олиш учун танлов эълон қилинди
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиш учун номзодларни саралаб олиш мақсадида стипендия танловини эълон қилди.
Мазкур танловда иштирок этиш учун халқ таълими тизимидан номзодларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан рўйхатга олиш бошланди.
Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олмоқчи бўлган номзодлар жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 18.00 га қадар маълумотларини қуйидаги ҳаволада келтирилган шакл орқали тақдим этишлари лозим.
Стипендия танлови талаблари тўғрисидаги батафсил маълумотларни eyuf.uz сайти орқали олиш мумкин.
Мавзуга оид
10:44
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
20:15 / 16.12.2025