Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳондаги туристлар энг гавжум жойлар рейтинги эълон қилинди
Экспертлар туристлар энг гавжум бўладиган жойлар рейтингини тузишди. Дастлабки бешликдан Осиёдаги икки курорт ва Европанинг учта шаҳри жой олди.
Рўйхат етакчиси — Таиланддаги Пхукет ороли. Бу ерга йилига 9,29 миллион турист ташриф буюради. Яъни бир квадрат миляга (2,59 кв км) 5090 нафар турист тўғри келади.
Иккинчи ўринда Испаниядаги Пальма-де-Мальорка жойлашди (бир квадрат миляга 2 918 турист), учинчи ўринда Паттайя (2 762 турист), тўртинчи ўринда Париж (1 174 турист) ва бешинчи ўринда Барселона (605 турист).
Туркиядаги оммабоп Анталья курори бир квадрат миляга 47 турист билан 16-ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринларда Токио (39), Дубай (27), Истанбул (14), Бали (10) жойлашган бўлса, ундан юқори ўринларда Макка (50), Ҳонгконг (58), Лондон (89) ва Бангкок (91) турибди.
Мавзуга оид
15:43 / 14.02.2026
Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди
10:35 / 19.01.2026
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист қайси мамлакатлардан келган?
10:39 / 25.12.2025
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
12:01 / 27.10.2025