Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ушбу даврда мамлакатга 200 та давлатдан туристлар келгани қайд этилган.

Жинси бўйича тақсимотга кўра, ташриф буюрганларнинг 6 404 283 нафари эркаклар, 5 275 345 нафари аёллардан иборат.

Ёш бўйича тақсимот эса қуйидагича шаклланган:

  • 0–18 ёш — 1 479 729 нафар;
  • 19–30 ёш — 1 924 358 нафар;
  • 31–55 ёш — 5 923 793 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар — 2 351 748 нафар.

Маълумотларга кўра, туристларнинг энг катта улуши 31–55 ёш тоифаси ҳиссасига тўғри келган.