Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойнинг 28 та ташкилотига қарши санкциялар киритди
Фото: AP Photo/Jacquelyn Martin
АҚШ савдо вазирлиги Хитойда уйғурлар билан боғлиқ вазият сабабли Хитойнинг 28 та ташкилотини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда вазирликнинг ҳужжатида маълум қилинган.
“Бу 28 та ташкилот АҚШнинг ташқи сиёсий манфаатларига қарши борувчи фаолият билан шуғулланади. Бу ташкилотлар Хитой уйғурлар, қозоқлар ва Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги мусулмон озчиликнинг бошқа вакилларига қарши олиб бораётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига алоқадор. Бу ташкилотларнинг барчаси Хитойда жойлашган”, дейилганда ҳужжатда.
Санкциялар экспорт, бу ташкилотлар билан боғланган объектларга нисбатан реэкспортга тааллуқли бўлади.
Синьцзян-Уйғур мухтор тумани Хитой шимолида жойлашган бўлиб, у ерда асосан ислом динига эътиқод қилувчи уйғурлар яшайди. Пекин маълумотларига кўра, туманда халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқага эга айирмачи гуруҳлар ҳаракат қилади. 2018 йил охирида Хитой ҳукумати туманда террорчилик ва экстремизм таъсирига тушган одамлар қайта тарбияланадиган таълим ва касбий тайёргарлик марказлари фаолият юритишини тан олган.
Мавзуга оид
14:50
АҚШ махсус вакили Лукашенкога озиш учун уколлар ваъда қилган
10:00
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
09:13
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
22:54 / 24.12.2025