Чортоқ Ўзбекистоннинг эко-шаҳрига айлантирилади

Бугун, 8 октябрь куни, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги биносида Жаҳон Банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва вазирлик вакиллари иштирокида «Инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар» мавзусида конференция ўтказилди.
Анжуманда молиявий инстуитутлар томонидан ажратиладиган маблағ эвазига қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2020 йилдан бошлаб Жаҳон банки ва маҳаллий ҳукумат маблағлари асосида республиканинг яшаш шароити оғир қишлоқларига татбиқ қилинади. Вазирлик қошида ташкил этилган «Обод қишлоқ» лойиҳаси гуруҳи директори Зафар Ўроқов лойиҳа қай тартибда амалга оширилиши ва унга сарфланадиган харажатлар бўйича ахборот берди.

«Лойиҳа республикаснинг 400дан ортиқ қишлоқларини қамраб олган. Бу ҳудудлар Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган. Сизларга Когон, Чортоқ ва Янгийўл шаҳарлари инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этамиз. Нима учун айнан бу шаҳарлар танланган? Чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос имкониятларга эга. Масалан, Чортоқ шаҳри шифобахш минерал суви билан машҳур. Бу ерда махсус эко йўлак қурмоқчимиз. Ушбу йўлак бўйлаб санатория ташкил қилинади, салкам 60 километрли сув таъминоти тизими яхшиланади, 10 километр узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлакчаси, шунингдек, кўприк қурилади. Бухоронинг Когон шаҳрида эса тарихий обидалар тикланади, Бухоро-Когон автобус йўналиши таъмирланади. Янгийўл шаҳрида сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилмоқда», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Фаёзовнинг қўшимча қилишича, ушбу лойиҳага қарийб 125 млн АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 100 миллион доллари халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46
-
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
Жаҳон | 21:25
-
Hannover банки Германия собиқ канцлери Шрёдернинг ҳисобрақамини блоклаган — Bild
Жаҳон | 21:10
-
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Жаҳон | 20:17
Мавзуга оид

21:13 / 13.05.2024
Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди

13:23 / 30.12.2023
Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

07:47 / 05.08.2023
Намангандаги Чортоқ деҳқон бозорида йирик ёнғин содир бўлди

15:07 / 03.11.2020