Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кунига 700-800 минг сув ишлаб чиқарсак ҳам етмаяпти” – “Чортоқ” буюртмаларни қоплаб улгурмаяпти
Kun.uz Business “Чортоқ” ишлаб чиқариш заводида бўлиб, техник директор билан суҳбатлашди. Компания йилига 50 млрд сўмдан ошиқ солиқ тўламоқда, кунига 700-800 минг, йилига 80-100 млн дона сув ишлаб чиқариляпти. “Чортоқ” аллақачон АҚШдан Кореягача бўлган маконда мижозларини топган.
Хўш, қандай қилиб оддий сувдан бундай бизнес қилиш мумкин?
“Чортоқ” суви аслида собиқ совет иттифоқи даврида чиқарилган “Наманган” суви билан бир хил. Фақат иттифоқ тарқагандан кейин сув ишлаб чиқариш ҳам тўхтаган. Орадан анча йиллар ўтиб эса “Чортоқ” номи билан маҳсулот қайта бозорда ўз ўрнини топди.
Сув Наманган вилоятининг Чортоқ туманидан чиқади, табиий ва шифобахш. Бизнеснинг асосини – табиий сувнинг борлиги факти ташкил қилмоқда. Фақат сифатли ускуналар ва тизим яратилди, жамоа шакллантирилди.
Бугун сув ишлаб чиқариш учун икки катта завод ишламоқда, соатига 24-30 минг, кунига 700-800 минг, йилига эса 80-100 миллион дона “Чортоқ” чиқарилади. Маҳсулотни вокзаллар, аэропортлардан тортиб юқори мартабали меҳмонлар дастурхонидан ҳам топасиз.
Компания техник директорига кўра, завод бор буюртмаларни тўлиқ қоплашга улгурмаяпти. Шунинг учун яқин фурсатда яна 3-линия ҳам ишга тушиши керак. Ускуналар – Франция, Италия ва Германиядан олиб келинган.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга кўра, “Чортоқ”нинг ютуғи – унинг таъми ҳамда табиийлигида. Аслида қудуқдан чиқадиган сувнинг ҳиди ва ранги бошқача бўлади, ишлов беришда улар ўзгартирилади. Лекин сувнинг таркиби мутлақо ўзгартирилмайди. Компания табиийликни приоритет қилиб олган.
Бизнес асосчиларига кўра, ишбилармонликда асосий нарса – ҳалоллик. Ҳалоллик бор жойда – барака бўлади. “Чортоқ” 4,5 млн доллар инвестиция билан бошланган, иккинчи заводга эса 20 млн доллар тикилган. Лекин шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, ишлаб чиқарувчилар қарз олишга ҳам мажбур бўлишган.
“Қарз қачон олинади, қачонки ўша пул аниқ мақсад учун сарфланиши ва ростдан ҳам ортига қайтишига ишонилган пайтда”, дейди “Чортоқ” техник директори.
Мавзуга оид
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
15:19 / 13.10.2025
Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёллар учун қўлланма: илк қадамлар, имкониятлар ва тўсиқлар
17:54 / 30.09.2025