Ўзбекистон | 16:22 / 08.10.2019
1791
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон дeлeгацияси МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда маълум қилинишича, делегацияга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилик қилади.

Мажлис давомида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартиби, унда имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид