22:01 / 08.10.2019
0
49105

Умрага жўнатиш бўйича хусусий фирмалар юзасидан қўмита изоҳ берди

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг «Ёшлар пресс-клуби»да Умра-2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди.

Брифингдан сўнг, қўмита раис ўринбосари интервью берди. Унда Умра сафари учун хусусий ташкилотларга бериш нега ҳалигача амалга киритилмагани сўралди.  

«Бу масала ўрганиб чиқилмоқда. Лекин бу бизнинг қўмита ваколатида эмас. Бизга ҳамкор қўмиталар бор, мутасадди ташкилотлар бор. Мана шу зиёрат туризмини амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича мутасаддилар билан иттифоққа келиниб, муайян ишлар амалга оширилса дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳеч қандай аралашуви ёки бошқа ҳолатларга эҳтиёж йўқ. Диний ишлар бўйича қўмита ваколатига кирмайди. Аслида қўмита Ҳаж ва Умра масалалари бўйича жамоатчилик кенгашида ўз фаолиятини кўрсатади. Бу кенгаш орқали Ҳаж ва Умра масалаларидаги ишларни мувофиқлаштиради. Брифингда айтилдики, агар хусусий визалар ҳақида гапириладиган бўлса, ҳозир Саудия Арабистони янги платформада ишини бошлади», – дея жавоб берди Музаффар Комилов.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top