Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг Ҳалле шаҳрида отишма ва портлаш содир этилди
Германиянинг Ҳалле шаҳрида отишма содир бўлиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди.
Хабар қилинишича, отишмадан сўнг бир киши қўлга олинган, аммо қўлга олинган шахснинг кимлиги тўғрисида маълумот берилмаган.
Ҳалле полициясининг билдиришича, отишмани камида икки киши содир этган. Улар воқеа жойидан автомобилда қочиб кетишган.
ОАВнинг маълумот беришича, отишма синагога яқинида содир бўлган, шунингдек, номаълум шахс яҳудийлар қабристонига граната улоқтирган.
"Бўлинмаларимиз бир кишини ҳибсга олди. Шунга қарамай, ҳушёрликни сақланг. Полиция Ҳалле округида катта куч билан ишламоқда ва барча маълумотлар аниқланмагунича вазиятни барқарорлаштириш учун ҳаракат қилмоқда", деб хабар берди Ҳалле полиция бошқармаси Twitter орқали.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026