Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоманаий: Эрон ядровий бомба яратиши мумкин эди, аммо бундай қилмади
Эрон ядровий бомба яратиши мумкин эди, аммо бундай қилмади, деди Эрон олий етакчиси Али Хоманаий. Унинг сўзлари олий етакчининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган.
"Биз бу йўналишда бора олишимизга қарамасдан, ушбу қуролларни ишлатиш қатъиян тақиқланганлигини эълон қилдик, айнан шу боис фойдаланиш тақиқланган бундай қуролларни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун пул сарфлашга сабаб йўқ", - деди Хоманаий.
Эрон олий етакчисининг сўзлари Ғарбда Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик тўғрисида бир неча бор таъкидлар билдирилиши ортидан янгради.
Эрон ҳар сафар мамлакат ядровий қуролга эга бўлиш ниятида эмаслигини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
17:53 / 03.03.2026
FT: Исроил разведкаси Али Хоминаийни бузиб кирилган камералар орқали кузатган
22:55 / 08.01.2026
Эронда оммавий норозиликлар фонида интернет ишламай қолди
23:30 / 07.01.2026
АҚШ Эрон олий раҳбарини йўқ қилиши мумкин – сенатор Грэм
20:20 / 20.10.2025