Жаҳон | 22:55 / 08.01.2026
2616
2 дақиқада ўқилади

Эронда оммавий норозиликлар фонида интернет ишламай қолди

Дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти Кирмоншоҳ шаҳрида Эроннинг TCI провайдери тармоқларида алоқа узилганини маълум қилди.

Теҳрон ва Эрон ғарбий вилоятларининг бир қанча шаҳарлари аҳолиси мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар фонида уй ва мобил интернетдаги узилишлардан шикоят қилди, деб ёзди сургундаги IranWire оммавий ахборот воситаси.

Дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти Кирмоншоҳ шаҳрида Эроннинг TCI провайдери тармоқларида алоқа узилганини маълум қилди. NetBlocks, шунингдек, бошқа бир қанча ҳудудларда ҳам алоқа узилишларини қайд этмоқда.

«ЗаТелеком» телеграм-канали муаллифи Михаил Климарев Cloudflare Radar маълумотларига таяниб, Эронда эълон қилинган IPv6 сони деярли нолга тушгани ҳақида хабар берди. «Бу блокировкалар билан боғлиқлиги аниқ», деб ҳисоблайди у. Климаревнинг аниқлик киритишича, ҳозирча интернетни тўлиқ ўчириш ҳақида гап кетмаяпти: «У ерда ҳақиқатан ҳам нимадир содир бўлмоқда ва трафик билан ғалати ҳолат кузатилмоқда, аммо ҳали шатдаун йўқ. Жуда қаттиқ блоклашлар бор».

Эронда норозилик намойишлари 2025 йил декабр ойи охиридан бери давом этмоқда. Улар мамлакатдаги иқтисодий инқироз фонида бошланган, аммо охир-оқибат олий раҳбар Али Хоманаийни ағдариш ва ислом республикасининг бутун сиёсатини қайта кўриб чиқиш талаби билан сиёсий ҳаракатларга айланди. Тартибсизликлар ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар оқибатида 34 нафар намойишчи ва тўрт нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлгани, икки мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олингани айтилмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид