13:58 / 09.10.2019
0
7471

Самарқанддаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан қўшимча ахборот билан чиқди.

2019 йил 9 октябрь куни соат 09:30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар "Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган, дейилади маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумотида.

Ушбу фуқаролар "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақида илгари хабар берилган

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top