Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки билан ҳамкорликда 50 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади
2019 йил 9 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини янада мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик давлат дастурига мувофиқ ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш бўйича 2019 йил 50 млн. АҚШ доллари қийматида “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Лойиҳа орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона ижтимоий реестрни ишлаб чиқиш, банд бўлмаган фуқароларни меҳнат бозоридаги устувор иш ўринларига жалб қилиш кўзланмоқда.
Учрашув давомида томонлар мазкур лойиҳани ишга тушириш жараёнлари ҳақида фикр алмашиб, “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга оширишдаги ҳамкорлик йўналишлари ва чора-тадбирлар режасини белгилаб олишга келишди.
Мавзуга оид
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026