Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони яқинида Эронга қарашли танкерда портлаш юз берди
Қизил денгизда Саудия Арабистонининг Жидда портидан 96 км узоқликда Эронга қарашли танкерда портлаш юз берди. Воқеа 11 октябрь эрталаб юз берган, деб хабар берди Press TV телеканали.
Шундан кейин кемада ёнғин бошланган ва танкернинг иккита асосий резервуарига шикаст етган. Оқибатда денгизга нефть оққан. Жабрланганлар борлиги ҳақида хабар қилинмаган.
Таъкидланишича, танкер Эроннинг National Iranian Oil Company давлат корпорациясига тегишли.
Телеканал маълумотларига кўра, техник мутахассислар воқеа сабабини ўрганишмоқда ва шу билан бирга теракт амалга оширилган бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.
Мавзуга оид
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:02 / 07.02.2026
Уммон: АҚШ ва Эрон ўртасидаги “ядровий” музокараларнинг биринчи босқичи якунланди
21:59 / 06.02.2026
Россия Эронга камида 4,4 миллиард доллар нақд пулни яширин етказди – ОАВ
16:24 / 06.02.2026