Ўзбекистон | 09:44 / 12.10.2019
6098
5 дақиқада ўқилади

9 ойда нечта корхона ва ташкилот янги ташкил этилгани маълум бўлди

Фото: Shutterstock

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 75,6 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,8 мингтага кўпдир.

Давстатқўм хабарига кўра, рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 72,8 мингта (22,0 %)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 404,0 мингтани ташкил этган.

2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 404,0 мингтага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,0 %га ўсган. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича 24,8 % савдо, 17,7 % саноат, 9,2 % қурилиш, 7,5 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,4 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 3,9 % ташиш ва сақлаш, 2,0 % ахборот ва алоқа, 1,9 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 26,6 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (84 072 та), Тошкент (42 283 та), Фарғона (35 069 та), Андижон (32 551 та) ва Самарқанд (32 104 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 941 та), Навоий (16 037 та) ҳамда Жиззах (17 651 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин. 

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 386,0 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 69,3 мингтага (21,9 %) ўсган. Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (80 969 та), Тошкент (36 842 та), Фарғона (34 615 та), Андижон (31 221 та) ва Самарқанд (30 466 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 189 та), Навоий (15 693 та) ҳамда Жиззах (16 863 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.

2019 йил январь-сентябрь ойларида 75 635 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир. 

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (15 022 та), Тошкент (7 421 та), Самарқанд (6 497 та), Фарғона (6 003 та), Бухоро (5279 та), Навоий (5226 та), Андижон (4745 та), Наманган (4641 та) ва Қашқадарё (4543 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (2 134 та), Жиззах (3 125 та), Сурхондарё (3 757 та), Хоразм (4 098 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (3 144 та) корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўпи савдо (27 991 та), саноат (15 841 та), қурилиш (7 288 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5 472 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1 064 та), ахборот ва алоқа (1 298 та), ташиш ва сақлаш (2 412 та) ҳамда бошқа фаолият турлари (8 858 та) ҳиссасига тўғри келади. 

2019 йил 1 октябрь ҳолатига 325,3 мингта тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 83,3 мингта, оилавий корхоналар - 24,1 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар - 211,0 мингта ва бошқалар 6,9 мингтани ташкил этган. 

2019 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 9 732 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 772 тага ёки 39,8 %га ўсган. Ушбу корхоналарнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳиссаларига тўғри келади. 

Бу корхона ва ташкилотларнинг энг юқориси Тошкент шаҳри (5 778 та), Тошкент (1 066 та), Самарқанд (500 та), Фарғона (387 та), Сурхондарё (307 та), Андижон (286 та), Бухоро (251 та) ва Наманган (205 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Нисбатан камлари Хоразм (124 та), Сирдарё (146 та), Қашқадарё (178 та), Жиззах (179 та), Навоий (182 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (143 та) тўғри келади.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 4 891 таси қўшма корхоналар, 4 841 таси эса хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади.

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2 511 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 852 тага кўпайган. 

Ҳудудлар кесимида, хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар (1 350 та ёки жамидаги улуши 53,8 %), Тошкент вилояти (224 та ёки 8,9 %) ва Сурхондарё вилоятлари (133 та ёки 5,3 %) ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси (28 та ёки 1,1 %), Сирдарё вилояти (39 та ёки 1,6 %) ва Хоразм вилояти (52 та ёки 2,1 %) ҳиссаларига тўғри келади.

Мавзуга оид