Ўзбекистон | 13:43 / 15.10.2019
9832
2 дақиқада ўқилади

Марказий сайлов комиссияси барча сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга ижозат берди

Фото: Марказий сайлов комиссияси

2019 йил 15 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилиш кун тартибига “Сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида”, “Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича харажатлар сметаси тўғрисида”, “Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”, “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Ражабовнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида”ги тўртта масала киритилган.

2019 йил 10 октябрдан бошлаб мамлакат сиёсий майдонида фаолият олиб бораётган бешта сиёсий партия ваколатли вакиллари томонидан Марказий сайлов комиссиясига Сайловчилар томонидан сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб қувватловчи имзолари қўйилган имзо варақалари тақдим этилди.

11-14 октябрь кунлари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилган таркибига МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари ички ишлар ва адлия органларининг хатшунос экспертлари, мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилган Эксперт гуруҳи текшириб чиқиб, ижобий хулоса берди. Ушбу жараёнда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам қатнашдилар.

Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан Эксперт гуруҳининг ижобий хулосаларига мувофиқ “Сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Мавзуга оид