Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг камида 40 фоизи аёллар бўлади
Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири – The New Indian Express газетасида жорий йил кузда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
"Ўзбекистон 27 октябр куни парламент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари аъзоларининг ваколат муддати шу йил тугайди. Мамлакатда сўнгги парламент сайлови 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган эди", - деб ёзган газета шарҳловчиси Еши Сели.
Ҳинд журналисти бўлажак парламент сайловининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритар экан: "Бу галги сайлов мажоритар ва пропорционал тизимни бирлаштирган аралаш сайлов тизимида ўтказилади. Хусусан, сайловчилар номзодларнинг 75 нафарига бевосита мажоритар тизим асосида овоз беради", деб таъкидлаган.
Нашр, шунингдек, сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши қатъий белгиланганига алоҳида эътибор қаратган.
Мавзуга оид
09:53 / 23.12.2025
“Яблоко” партияси илк бор Москва сайлов комиссиялари ишига қўйилмади
10:26 / 07.07.2025
Трамп Маскнинг янги партия яратиш ғоясини «кулгили» деб атади
09:35 / 22.08.2024
Эксперт гуруҳлари Ўзбекистон сиёсий партиялари тақдим этган имзо варақаларини кўздан кечирди
14:11 / 21.08.2024