Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки кунда икки нафар ёш бола 4-қаватдан тушиб кетди
Фото: Владислав Воднев
Тошкентда икки кунда икки нафар ёш бола 4-қаватдан тушиб кетди.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 13:17да 102 рақамига хабар келиб тушган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида.
Унга кўра, Чилонзор туманида бир ярим ёшли А. бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган.
Натижада бола тан шикастлари олиб, шифохонага етказилган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.
“Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз”, - дейилади ИИББ маълумотида.
Бундан олдин, Чилонзор туманида икки яшар бола 4-қаватдан тушиб кетгани хабар қилинганди.