Жамият | 11:55 / 16.10.2019
37366
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки кунда икки нафар ёш бола 4-қаватдан тушиб кетди

Фото: Владислав Воднев

Тошкентда икки кунда икки нафар ёш бола 4-қаватдан тушиб кетди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 13:17да 102 рақамига хабар келиб тушган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида.

Унга кўра, Чилонзор туманида бир ярим ёшли А. бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. 

Натижада бола тан шикастлари олиб, шифохонага етказилган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.

“Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз”, - дейилади ИИББ маълумотида.

Бундан олдин, Чилонзор туманида икки яшар бола 4-қаватдан тушиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид