Ўзбекистон | 10:13 / 17.10.2019
37959
1 дақиқада ўқилади

Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш, саноат корхоналарини кўздан кечириш, янги лойиҳаларни белгилаб бериш мақсадида 17 октябрь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, президент жорий йилнинг баҳорида ҳам ушбу вилоятда бўлган, 1 май куни Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашган, шунингдек Сурхондарёдаги замонавий тикувчилик корхонаси ва инновацион кўчма кинотеатр лойиҳаси билан танишган эди.

Мавзуга оид