Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭС учун мутахассислар тайёрлаш бўйича стратегия тасдиқланди
Фото: Константин Чалабов / РИА Новости
Президент қарори (билан Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Стратегияга мувофиқ, ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади, дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида.
Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж аниқланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхати белгиланади.
Стратегияга кўра, АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимлари 4 та босқичда қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланади:
олий раҳбар ходимлар;
эксплуатация (оператив ва таъмирлаш) ходимлари;
ёрдамчи техник ходимлар;
маъмурий-бошқарув ходимлари.
Шу билан бирга, “ММФИ миллий тадқиқот ядро университети”нинг Тошкент филиалида бакалавр йўналишлари кенгайтирилади, магистратура очилади.
Шунингдек, мазкур филиал ходимлари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
Стратегия мақсадларида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ), Жаҳон ядро уюшмаси ҳузуридаги Жаҳон ядро университети (Буюк Британия), шунингдек, “Росатом” таълим муассасалари (Россия Федерацияси) билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Маълумот учун, Президент фармонига асосан, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университетида атом энергетикаси соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун янги магистартура мутахассисликлари очилди, Тошкент давлат техника университетида “Энергетика (атом энергетикаси)” мутахассислиги бўйича талабаларни ўқитиш ташкил этилди.
Мавзуга оид
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
12:06 / 26.11.2025
Жиззахда АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади
07:36 / 24.11.2025
Хитойда беш миллион кишини электр билан таъминловчи йирик АЭС қурилиши бошланди
11:12 / 19.11.2025