Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:10 / 18.10.2019
5786
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда масжидда юз берган портлашлар натижасида 17 киши ҳалок бўлди
Фото: REUTERS / Omar Sobhani
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги масжид биносида жума намози вақтида содир бўлган портлаш оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.
TOLO News телеканалининг хабар беришича, яна бир неча киши жароҳатланган.
Аввалроқ Пажвак агентлиги жума намози вақтида Хаска Мино туманидаги масжид биносига ракеталар келиб урилганлиги ҳақида хабар қилганди. Агентликнинг қайд этишича, портлаш оқибатида масжид томи ўпирилиб тушган.
Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026