Жаҳон | 19:03 / 19.10.2019
5805
1 дақиқада ўқилади

Лондонда ўн минглаб кишилар Brexit’га қарши намойишга чиқди

Лондон пойтахти марказида ўн минглаб кишилар Brexit’га қарши норозилик юриши ўтказмоқда. Қатнашчилар Британия парламенти томон ҳаракатланмоқда.

Лондон пойтахти марказида ўн минглаб кишилар Brexit’га қарши норозилик юриши ўтказмоқда. Қатнашчилар Британия парламенти томон ҳаракатланмоқда.

ОАВ хабарига кўра, Евроиттифоқ билан Brexit бўйича келишув муҳокама қилинадиган Вестминстер саройи биноси олдидаги майдон намойишчиларнинг сўнгги манзили бўлади. Фаоллар парламент олдида қиролликнинг Евроиттифоқдан ажралиб чиқишига қарши нутқлар сўзлаши режалаштирилган.

Норозилик юришларини People's Vote ташкилоти уюштирган. Ташкилотнинг мақсади мамлакатнинг ЕИга аъзолиги бўйича қайта референдум ўтказишдир. 

Аввалроқ People's Vote 19 октябрь куни шаҳар кўчаларига бир миллиондан ортиқ кишини чиқаришни мақсад қилганини билдирганди. 

19 октябрь куни оқшомда Британия парламенти жамоатчилик палатасида ЕИ билан Brexit бўйича овоз бериш бўлиб ўтади.

Мавзуга оид