19:06 / 19.10.2019
0
6943

Оренбургда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

18 октябрь куни Оренбург областининг Первомайский районида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. ҳалокат жойида вафот этди.

Фото: Сергей ГАПОН

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда, деб маълум қилди Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия Республикалари, Киров, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Ульянов областлари, Перм ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top