Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оренбургда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
18 октябрь куни Оренбург областининг Первомайский районида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. ҳалокат жойида вафот этди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда, деб маълум қилди Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия Республикалари, Киров, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Ульянов областлари, Перм ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026